ҚАБУЛ ЖАРАЁНИНИНГ БИРИНЧИ БОСҚИЧДАГИ КИРИШ ИМТИҲОНИ НАТИЖАЛАРИ
Тошкент шаҳридаги Аджу Университетига қабул қилишнинг биринчи босқичидаги кириш имтиҳони натижалари бугун Аджу Университетидаги (Жанубий Корея) ҳамкасбларимиз томонидан расман тасдиқланди.
Бизнинг call-марказимиз операторлари барча қабул қилинган абитуриентлар билан боғланади ва уларнинг телефонига ўқишга кирганлиги ҳақида SMS хабарнома келади.
Агар сиз SMS олган бўлсангиз:
Табриклаймиз, сиз AUT-га муваффақиятли киргансиз.
Агар сиз SMS-хабар олмаган бўлсангиз:
Бу сиз кириш учун етарли балл тўпламаганингизни билдиради.
‼️ МУҲИМ ЭСЛАТМА! Ўқишга киролмаган абитуриентлар 20 июнгача иккинчи қабул босқичида қайта ҳужжат топширишлари ва 3 июл куни яна бир марта имтиҳон топширишлари мумкин.
Қабул қилинган талабалар 24 июнгача шартнома олиш ва ўқув тўловини тўлаш учун AUT кампусига келишлари сўралади. Улар қуйидаги ҳужжатларни олиб келишлари керак:
1. Академик лицей, коллеж ёки мактаб аттестати асли иловаси билан;
2. Паспорт нусхаси (2 дона);
3. Классик услубдаги формада тушган фотосурат 3,5 x 4,5 (6 дона);
4. Тест идентификация талони;
5. IELTS (5.0 дан кам бўлмаган) ёки TOEFL iBT (35-45 дан кам бўлмаган) сертификати нусхаси (агар мавжуд бўлса);
6. Ҳарбий гувоҳнома ёки чақирув участкасида қайд этиш гувоҳномаси нусхаси (ўғил болалар учун).